47480

Ўзбекистонда Captiva ўрнига нима ишлаб чиқарилади?

Технология 14 сентябрь 10:05 1 666

Captiva ишлаб чиқаришни тўхтатишини билдирган GM Uzbekistan унинг ўрнига қандай автомобиль ишлаб чиқарилиши ҳозирча маълум қилгани йўқ. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Кўпчилик яқинда Жиззах форумида оммага намойиш қилинган Chevrolet Tracker Captiva ўрнига келади деган фикрга бориши мумкин, лекин бу нотўғри. Чунки Tracker Captiva’дан анча кичик бўлиб, у компакт кроссоверлар синфига киради.

Фото: Chevrolet Equinox.

Chevrolet Америка бозорида Captiva ўрнига Equinox моделини савдога чиқарган. Айни дамда Equinox Канаданинг Онтарио шаҳрида ишлаб чиқарилади. Компаниянинг глобал бозорлардаги моделлари Америка бозорида сотилаётган моделларга йил сайин кўпроқ ўхшаб бораётганлигини ҳисобга олганда, айнан Chevrolet Equinox Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши мумкин.

Фото: Chevrolet Equinox.

Маълумот учун, Жанубий Кореяда Captiva ўрнига айнан Chevrolet Equinox сотилмоқда.

Изоҳ билдириш