36557

Ўзбекистонда автомобиль рақамлари халқаро рақамларга алмаштирилади

Технология 20 апрель 10:09 318

Ўзбекистонда амалдаги давлат рақамларини халқаро намунадаги рақамларга алмаштиришни кўзда тутувчи транспорт воситаларини ҳисобга қўйиш тизими жорий этилади, деб  хабар берди Spot. Бу Ўзбекистон Президентининг «Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимлари жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Бундан ташқари, транспорт воситалари учун қоғоз ҳужжатлар бекор қилинади, барча тегишли маълумотлар автомобиль эгаларининг ИД-карталарига киритилади.

1 июлгача лойиҳани молиялаштириш бўйича таклифлар киритилади, 1 августгача эса унинг техник-иқтисодий асоси тайёрланади.

1 ноябргача лойиҳа Тошкентда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан синов режимида ишга туширилади.

Изоҳ билдириш