47281

Ўзбекистонда «Аҳоли электрон картаси» яратилиши мумкин

Технология 10 сентябрь 16:34 295

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини эксплуататсия қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Лойиҳа бўйича уй-жой фондини эксплуататсия қилиш тизимини янада такомиллаштириш, ХУЖМШ учун аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш, молиявий ресурсларни келиб тушиши ва тақсимотининг самарали ва ошкора механизмини яратиш учун юртимиздаги ҳар бир уй-жой Ҳисоб тизимига уланади.

Тизим фуқароларга хонадонлар, шунингдек, хусусий мулкдорлар ширкатининг қарорлари ва эксплуататсия харажатлари ҳақида ўз вақтида маълумот олиш имконини беради.

Бу борада ким хусусий оператор-инвестор бўлиши танлов асосида аниқланади.

Изоҳ билдириш