39677

Ўзбекистонда 50га яқин янги замонавий кинотеатрлар қурилади

Технология 22 май 16:46 295

«2018-2019-йилларда замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қарор билан 2018-2019-йилларда замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ юртимизда 2018-2019-йилларда жами 49 та, хусусан 25 та 1 этажли, 12 та 2 этажли, 12 та ёзги кинотеатрлар қурилади.

Ушбу кинотеатрлар намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, уларда зарур инфратузилма объектлари (автотранспортни вақтинча сақлаш жойлари, кузатиш камералари ва ёнғин хавфсизлиги тизими) жойлаштирилади.

Изоҳ билдириш