46955

Ўзбекистонда 4К форматидаги янги телеканал ишга туширилди

Технология 5 сентябрь 16:27 1 114

ТОШКЕНТ — 2018 йилнинг 1 сентябридан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси янги 4К форматдаги телеканални ишга туширади. Бу ҳақида МТРК раиси Алишер Хўжаев Facebook’даги расмий саҳифасида маълум қилди.

Янги «Lux.TV» телеканали МТРК ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида мустақилликнинг йигирма етти йиллиги муносабати билан ташкил этилган.

«Lux.TV» дастурлари туну кун узлуксиз намойиш этилади. Янги телеканал орқали асосан туризм, санъат, маданият, флора ва фауна каби ўнга яқин мавзудаги дастурлар 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган томошабинлар эътиборига тақдим этилади.

Изоҳ билдириш