7741

Ўзбекистонда 30дан ортиқ компьютер ўйинлари тақиқланди. «Қора рўйхат» билан танишинг

Технология 27 май 16:21 535

Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссияси Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тавсия этилмайдиган компьютер ўйинлари рўйхатини тасдиқлади, деб хабар бермоқда

«Қора рўйхат»га 34та ўйин киритилди, улар орасида Grand Theft Auto: San Andreas, Mass effect, Dead space, Call of duty: Black ops, Silent Hill, Resident evil 4 каби дунёга машҳур ўйинлар бор.

Бу ўйинлар зўравонлик, порнография, мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузиш, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатиш ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий бойликлари бузиб кўрсатилишини тарғиб қилишда фойдаланилиши мумкинлиги боис тақиқланди.

Рўйхатда келтирилган энг эски ўйин 1995 йилда чиқарилган Phantasmagoria, энг янгилари эса 2016 йилда чиқарилган. Булар Doom 4, Dead by Daylight ва Hitman ўйинларидир.

Изоҳ билдириш