4026

Ўзбекистон ва Беларусь ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилади

Технология 18 апрель 15:46 335

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ва Беларусь Республикаси юқори технологиялар парки ўзаро англашинув меморандумини имзолади.

Ҳужжат 17 апрелда Минскда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация ташрифи доирасида имзоланди.

Томонлар ҳамкорлик доирасида икки томон манфаатларини ҳисобга олган ҳолда янги ва юқори технологиялар соҳасида бизнес муносабатларини кенгайтириш, дастурий таъминот ва ахборот технологияларини ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ва ривожлантириш бўйича ўзаро ҳаракат қилишни мақсад қилиб қўйган.

Шунингдек, томонлар ИТ-парклар фаолиятининг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий шарт-шароитларини, соҳа мутахассисларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва малака ошириш бўйича тажриба алмашади.

Изоҳ билдириш