49622

Ўзбекистон — Москва авиапарвозлари нархи арзонлашди

Технология 30 ноябрь 10:37 868

Президент фармони билан «Ўзбекистон ҳаво йўллари»дан Uzbekistan Airways’га айланган авиакомпания 29 ноябрдан Москвага авиачипталар нархи пасайтирилишини эълон қилди.

2018 йилнинг 29 ноябридан 2019 йилнинг 15 январига қадар Ўзбекистоннинг шаҳарларидан Москвага амалга ошириладиган рейсларда бир томонлик парвоз нархи 100 евро, икки томонлик парвоз нархи 175 евро этиб белгиланди.

Авиачипталарни компания сайти ва «Uzbekistan Airways» чипталар сотиш офисларида харид қилиш мумкин.

Изоҳ билдириш