40111

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” учта шаҳарга қатновлар сонини оширди

Технология 26 май 14:43 699

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК бир нечта шаҳарларга қатновлар сонини оширди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, 4 июндан бошлаб, Тошкент-Бишкек-Тошкент йўналишида қатновлар сонини оширади. Учинчи мунтазам қатнов душанба кунлари қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

Душанба: HY -779 Тошкент 06:55 – Бишкек 09:10

Душанба: HY -780 Бишкек 10:30 – Тошкент 10:50

18 июндан бошлаб, Тошкент-Ростов-Дон-Тошкент йўналишида қатновлар сони ошади. Қўшимча қатнов душанба кунлари қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

Душанба: HY-647 Тошкент 14:20 – Ростов-Дон 16:10

Душанба: HY -648 Ростов-Дон 18:10 – Тошкент 23:40

19 июндан бошлаб, Тошкент-Минеральние-Води-Тошкент йўналишида қатновлар сони ошади. Қўшимча қатнов сешанба кунлари қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

Сешанба: HY -645 Тошкент 09:00 – Минеральние-Води 10:30

Сешанба: HY -646 Минеральние-Води 12:30 – Тошкент 17:35

Барча қатновлар Airbus-320 замонавий ҳаво лайнерларида амалга оширилади.

Изоҳ билдириш