7744

Ўзбек олимлари ҳаракатланаётган автомобилдан электр олиш йўлини ихтиро қилишди

Технология 27 май 16:28 431

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти мутахассислари ҳаракатланаётган транспорт воситасининг механик энергиясини электр энергиясига айлантириш борасида ўзига хос ихтирога эришдилар, деб хабар беради Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати.

Ихтиро ҳаракатланаётган транспорт воситасининг механик энергиясини электр энергиясига айлантирувчи, қайтма-илгарилама ҳаракат қила олиш имконияти билан бажарилган, ток генераторли мураккаб қурилма ва платформа кўринишидаги транспорт воситасининг ўтиши учун мосламадан иборат.

Бу қурилма ва мосламанинг иш жараёнида, яъни платформали мосламанинг устида транспорт ҳаракатланганда ток генераторида электр энергияси ҳосил бўлади.

Ихтирони транспорт воситалари гавжум жойларда қўллаш эвазига муқобил электр энергияси манбаи ҳосил қилиш мумкин бўлади.

Бу ихтиро учун Г.Аннакулова, М.Радкевич, Б.Саттаров, Б.Астановдан иборат ихтирочилар гуруҳи ФАП 01194 рақамли патент олдилар.

Изоҳ билдириш