50193

​«Ўзавтосаноат» GM Uzbekistan’нинг барча акцияларини сотиб олди

Технология Бугун 15:22 0

«Ўзавтосаноат» компанияси Асака автомобиль заводи акцияларини Американинг General Motors корпорациясидан сотиб олиш жараёнини якунлади.

Ўзбекистон томонидан Асакадаги корхона акцияларини сотиб олиш жараёни ҳақида жорий йилнинг май ойида маълум бўлган. Ўша пайтда «Ўзавтосаноат» раҳбари ҳозирда компаниянинг маркетингни ривожлантириш бўйича раис ўринбосари Умиджон Салимовнинг маълум қилишича, компания ҳукумат қарори билан корхонанинг қарийб 90% акциясини сотиб олди.

«Йил охирига қадар биз Америка корпорациясининг акциялари улушини тўлиқ сотиб олишни режалаштирганмиз», — деган эди у майда.

Параллел  равишда Америка томонининг 70% акциялари мавжуд GM Powertrain Uzbekistan автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш заводи билан музокаралар олиб борилган. Маълумотларга кўра, акцияларни сотиб олиш жараёни ҳали якунланмаган.

Аввалроқ, Салимов акцияларни сотиб олишдан аввал мазкур корхонанинг муқобил моторларини ишлаб чиқариш масалаларини Америка томони билан муҳокама этиш лозим.

Айтиш жоизки, завод акцияларининг сотиб олиниши General Motors компаниясининг Ўзбекистондан кетишини англатмайди. Компания республикада техник кўмак кўрсатиш шартларида қолади. Шу билан бирга Ўзбекистон Chevrolet бренди остида автомобилларни ишлаб чиқаришда давом этади.

GM Uzbekistan қўшма автокорхонаси General Motors ва «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан 2008 йилнинг март ойида ташкил этилган.

Ўшанда «Ўзавтосаноат» ушбу корхонанинг 75% акцияларига эга бўлган, қолган 25% эса Америка корпорациясига тегишли бўлган.

Айни дамда Асака заводида саккиз мингдан ортиқ ходим хизмат қилади. Унинг умумий майдони 72 гектарни, ишлаб чиқариш қуввати йилига қарийб 250 минг автомобилни ташкил қилади.

Изоҳ билдириш