17858

Ucell абонентларга қулай бўлиши учун 35 тийиндан воз кечди

Технология 14 сентябрь 12:48 604

Ucell уяли алоқа оператори барча тўловларни яхлитлаштирилган курсда амалга оширишини маълум қилди.

«Тарифлар ва хизматлар нархларида ҳисоб-китобларни янада қулайроқ қилиш учун 2017 йилнинг 13 сентябридан Ucell барча тўловларни Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида қайд қилинган ва пасайтирилиб яхлитлаштирилган курсда амалга оширади: 1 АҚШ доллари 4210 (тўрт минг икки юз ўн) сўм», дейилади компания хабарида.

Аввалги тўловлар 1 доллар учун 4210,35 сўм курсида амалга оширилган бўлиб, компания курс нархидан 35 тийинни олиб ташлаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 сентябридан Ўзбекистонда эркин конвертация жорий этилган бўлиб, барча товар ва хизматлар учун тўловлар фақатгина миллий валюта — сўмда амалга оширилиши белгиланган эди.

Изоҳ билдириш