50803

Тошкентнинг айрим туманларида иссиқ сув, иситиш тизими ва газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Технология 28 январь 14:50 379

Тошкент шаҳридаги собиқ ТАПОиЧ заводи ҳудудида қурилиш ишлари амалга оширилиши белгиланган ҳудудларда газ тармоқларини демонтаж қилиш муносабати билан баъзи туманларда 28 январь соат 10:00 дан 16:00 га қадар иссиқ сув, иситиш тизими ва газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Иситиш тизими ва иссиқ сув ўчириладиган ҳудудлар:

– Миробод ва Сергели тумани: Массивы Қўйлиқ массиви (5,6,7), Янгизамон, Бехтерева-Сарикульская, Алимбекова, Фитрат кўчалари

– Яшнобод тумани: Қўйлиқ массиви, Мумтоз, Оханграбо кўчалари

– Бектемир тумани.

Фақат Яшнобод тумани газ таъминотидан вақтинча узилади.

Изоҳ билдириш