27849

Тошкентдаги газ қуйиш шахобчаларидан бирида портлаш содир бўлди

Технология 29 декабрь 9:20 798

Тошкент шаҳар ИИББдаги манбаларнинг UzNews.uz мухбирига хабар беришича, Яккасарой туманидаги Қушбеги кўчасида жойлашган газ қуйиш шахобчасида портлаш содир бўлган.

Маълумотларга кўра, газ тўлдириш чоғида «Daewoo Nexia» автомобили юкхонасидаги газ баллони портлаб кетган. Портлашга баллондаги газ босими меъёридан ортиб кетганлиги дастлабки сабаб сифатида кўрилмоқда.

Ҳодиса оқибатида қурбонлар бўлмаганлиги айтилмоқда.

Изоҳ билдириш