39790

Тошкентда ЙПХ машиналарида янги турдаги видео қайд этиш мосламасини синовдан ўтказмоқда

Технология 23 май 16:20 826
Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ машиналарида янги турдаги видео қайд этиш мосламасини синовдан ўтказмоқда.
Ушбу замонавий мосламанинг бошқаларидан фарқи шундаки у нафақат ташқи манзарани балки бир вақтнинг ўзида ЙПХ автомобили салонининг ичини ҳам тасвирга олади.
Узлуксиз ишлаб турувчи ушбу қурилма кодланган бўлиб, ЙПХ ходимининг уни ўчириб ёқиши, тасвирларни йўқ қилиши имконсиз.
Бу эса биринчидан, ЙПХ ходими ишининг шаффофлигини таъминласа, иккинчидан хизмат мажбуриятлари ижросини назорат қилиш ишларини осонлаштиради.
Изоҳ билдириш