34028

Тошкентда иккита Nexia тўқнашиб, ёниб кетди (фото)

Технология 14 март 10:44 721

13 март, сешанба куни тахминан 20:25 да Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида икки автомобиль тўқнашиб, ёниб кетди, дея хабар бермоқда UzNews.

Нашр Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидаги манбасига таяниб маълум қилишича, Nexia русумидаги икки автомобиль қувиб ўтиш чоғида ўзаро тўқнашиб кетган. Тўқнашув оқибатида автомобиллардан бирининг ёқилғи бакида учқун чиқиб, кучли ёнғинга сабабчи бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган.

 


Изоҳ билдириш