45625

Тошкент шаҳар ИИББ “MoМo”дан огоҳлантирмоқда

Технология 10 август 14:43 1 366

Тошкент шаҳар ИИББ ота-оналар ва ёшларни “Momo” ижтимоий ўйинидан огоҳлантирмоқда. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида хабар берган. Интернетда тарқатилган маълумотларга кўра What’s App мессенжери орқали тарқалаётган МОМО ўйини бир неча мамлакатларни қамраб олган. Мексиканинг Табаско штати Бош прокуратураси бу ҳақда огоҳлантириш билан мурожаат қилган.

Аргентинанинг Буенос-Айрес шаҳрида 12 ёшли қизалоқ ўз жонига қасд қилгандан кейин ушбу ўйиннинг инсон руҳиятига салбий таъсири ҳақида жиддий гапирила бошланди. Ушбу ҳолат бўйича суриштирув олиб бораётган политсия ходимлари ўсмирнинг телефонида Момо ўйини борлигини аниқлашган.

Хорижий сайтларнинг ёзишича, ўйин яратувчилари ўз мижозларини аввал ижтимоий тармоқлар ва форумлардан излаб топади. Шундан сўнг, ўсмирларга қўрқинчли фотосуратлар ва зўрлаш саҳналари бўлган видеотасвирлар юборадилар ва секин-аста турли буйруқларни бажаришни талаб қила бошлайдилар, мижозга оид турли маълумотларни юборишни сўрайдилар. Агар мижоз рад этадиган бўлса, улар тўғридан-тўғри қўрқитиш йўлига ўтадилар.

Хўш, Момо аслида ким? Маълум бўлишича ўйин асосчилари япон рассоми Мидори Хаясининг скулптураларидан фойдаланадилар. Лекин расмдаги қиёфанинг аслида ўйинга алоқаси йўқ.

Ҳурматли ота-оналар, азиз болажонлар! Эҳтиёт бўлинг, Интернет тармоғида фойдали маълумотлар билан бирга ана шундай ғаразли ниятларда яратилган ресурслар ҳам йўқ эмас. Агар мессенжерингиздаги контактларингиз орасида Момо пайдо бўлиб қолса, уни дарҳол блоклаб қўйишни унутманг!

Изоҳ билдириш