50038

Тошкент ИИББ ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга оид маълумотни тақдим этди

Технология 17 декабрь 15:52 1 351

Тошкент ИИББ ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш билан боғлиқ бўлган ҳолатга аниқлик киритди.

Хабарда айтилишича, 2020 йилнинг охиригача ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун Давлат хизматлари марказларида фақат эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси, талон, техпаспорт ва энг кам иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида тўлов талаб қилинади.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2020 йил 31 декабргача амал қилади.

Айни дамда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш бўйича Тошкент шаҳрининг 7 та туманларидаги Давлат хизматлари марказлари фаолият юритмоқда.

Шунингдек, “навбатсиз” хизмат кўрсатиш фақат Давлат хизматлар марказларида амалга оширилади. Унинг нархи энг кам иш ҳақининг 60 фоизини ташкил этади. Мазкур хизмат ташкилот учун иш вақти бўлмаган – соат 13:00 дан 14:00 гача ҳамда соат 18:00 дан 19:00 гача амалга оширилади.

ИИББ хабарига кўра, яқин кунларда яна 4 та Давлат хизматлари марказлари техник имкониятларга эга бўлиб, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунасига алмаштириш бўйича хизмат кўрсатишни бошлашди. Бу эса ўз навбатида ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш жараёнини тезлаштиради.

Изоҳ билдириш