43266

«Тонировка»га рухсат берилади: нархи 15,5 миллион сўм бўлади

Технология 28 июнь 16:33 3 775

Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахсларга пуллик асосда автомашина ойналарини қорайтиришга (тонировка) рухсат бериш режалаштирилмоқда, деб хабар қилди Podrobno.uz нашри ҳукумат қарори лойиҳасига асосан.

Ҳужжат лойиҳасида енгил автомашиналарининг орқа ойналарини 5 % ва орқа ён ойларини 30 %га қорайтиришни белгилаш таклиф қилинмоқда.

Тонировка Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги тузилмалари томонидан 1 йил муддатга берилган рухсатнома асосида, тасдиқланган давлат стандартига мувофиқ ИИВ қошидаги «Инновацион лойиҳалар ва аҳолига хизмат сервис хизмат кўрсатиш маркази» ДУК томонидан амалга оширилади.

Машина олд лобовой ойнасининг тепа қисми 14 смдан қалин бўлган ва ёруғлик ўтказиш 30 % кам бўлмаган полоса ўрнатиш учун рухсатнома талаб этилмайди.

Тонировкага рухсат бериш ва уни ўрнатиш учун тўлов ставкаси жисмоний шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 90 баравар, юридик шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 120 баравар, хорижий давлатларнинг юридик шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 140 баравар бўлади.

Машина ойнаси қарайтирилган хорижий давлатлар транспорт воситаларида Ўзбекистон ҳудудига кириш ва транзит ўтиш ҳолатларида 15 доллар миқдорда йиғим ундирилади.

Ички ишлар вазирлиги хизмат машиналар ойналарини қорайтириш рухсатномаси ва ўрнатишга рухсат берилган (бепул тарзда) давлат органларининг рўйхатини тасдиқлайди.

Ҳужжатда пуллик тонировка 2018 йил 1 июлидан рухсат берилиши белгиланган. Бироқ, ушбу муддатгача қарор лойиҳаси барча келишув босқичларини ўтишга улгармаса керак. Эҳтимол, ушбу муддат бир ойга кўчирилади.

Изоҳ билдириш