24296

Самарқандда саккиз полосали йўллар пайдо бўлади

Технология 21 ноябрь 10:04 848

Самарқанд шаҳрида саккиз полосали йўллар пайдо бўлади, деб хабар қилмоқда «СТВ» нашри.
Айни вақтда Самарқанд шаҳрида шаҳарнинг транспорт ва ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда. Айниқса, марказий кўчаларни модернизациялаш ишлари жадаллик билан бормоқда.

Автомобиллар оқими кўпайганлиги ва йўлларда тирбандликлар сони ошиб бораётгани муносабати билан айни вақтда Гулобод, Бўстон Сарой, Ибн Сино, Воҳид Абдулла кўчаларини кенгайтириш устида иш олиб борилмоқда.

Йўллар четларида экилган эски дарахтлар илдизи билан суғуриб ташланган, улар ўрнини тез ўсадиган кўркам кўчатлар эгаллаши режалаштирилган.

Халқаро аэропорт томонига келадиган бўлсак, деб ёзади нашр, режага кўра, у ерда саккиз полосали йўл тушиши белгиланган. Аэропорт йўли икки ёндан 16 метрга кенгайтирилади, натижада йўл кенглиги 32метрни ташкил қилади.

Лойиҳа муаллифлари сўзларига кўра, автомобил йўлларининг икки ён қисмларида бетон лотоклар ўрнатилади. Шунингдек, пиёдалар учун йўлакчалар ҳам барпо этилади.

Қурилиш ишлари жараёнида кўплаб арча дарахтлари нобуд бўлмоқда. Етакчи ботаниклар ўтказган тадқиқотларга кўра, Самарқанд шаҳрида мавжуд 6 мингга яқин арча ва чинор дарахтларидан икки мингдан ортиғи зарарланган бўлиб, талабга жавоб бермас экан.

Изоҳ билдириш