49705

Россияда сотилган Ravon автомобилларида оммавий носозлик топилди

Технология Бугун 18:01 0

“Равон Моторс Рус” МЧЖ Россияда сотилган автомобилларда аниқланган носозликни бартараф қилиш учун, кўнгилли равишда, оммавий чақириқ кампанияси эълон қилди.

Сабаб – пружинали хомут кучсизлиги туфайли, рул бошқарув тизимида ўрнатилган шланг металл трубкадан чиқиб кетиши ва гидравлика суюқлиги оқиб кетиш эҳтимоли борилиги бўлган.

Ушбу чақириқ остига 2017 йилнинг май ойидан 2018 йилнинг март ойига қадар ишлаб чиқарилган 5219 дона  Ravon Nexia R3 автомобиллари тўғри келади. Росстандарт сайтида уларнинг VIN кодлари ҳам келтирилган.

Техник хизмат станцияларида ушбу носозлик компания тарафидан бепул бартараф этилади. Техник кўрик учун келишнинг иложи бўлмаганда автоулов эгалари мустақил равишда ушбу носозликни бартараф этишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров “Известия” газетасига берган интервьюсига – мана шундай оммавий чақириқ кампаниялари ўтказиш ривожланган мамлакатларда мутлақ нормал амалиёт эканлигини, бу ишлаб чиқарувчининг жавобгарлик бурчи юқори даражада эканини кўрсатувчи белги эканлиги ҳақида гапирган эди.

Изоҳ билдириш