47100

Россияда нима сабабдан биронта Ravon автомобили сотилмагани маълум бўлди

Технология 7 сентябрь 15:36 2 734

Россияда Ravon автомобиллари етишмовчилиги шунга олиб келдики, ёз давомида компания бирорта автомобилни сота олмади. Бу ҳақида Spot хабар бермоқда.

Сўнгги марта компания томонидан май ойида 508 дона автомобиль сотилди.

Танқисликнинг камида икки сабаби бор — Россия бозоридаги нархларни қайтадан кўриб чиқилиши ва компаниянинг бизнес модели ўзгариши:

«Россия ва Ўзбекистон миллий валютасининг ўзгариши, шунингдек РФ утилизацион йиғимларининг ставкалари ошиши нархларнинг қайта кўриб чиқилишига сабаб бўлди. Бизнес моделининг ўзгариши янгиланган моделларга сабаб бўлди ва Ravon брендининг ривожланиши билан давом этмоқда», — дейилади хабарда.

Ravon брендининг Россиядаги расмий ҳамжамияти саҳифасида «Машиналар қаерда?» ва «Улар қачон пайдо бўлади?» саволларига маъмурлар аниқ жавобни беришмаган, кутиш ва янгиликларни кузатиб бориш таклиф этилмоқда.

Изоҳ билдириш