31862

Пойтахт кўчаларида видео кузатув камералари: йўл-транспорт ҳодисалари камайдими?

Технология 15 февраль 9:15 2 047

Пойтахтимиз кўчаларига қўйилган видео кузатув камералари орқали эса жараённи аниқ-равшан билиш, ҳодиса қандай содир бўлганини тасаввур этиш мумкин. Чунки видеолавҳалар бу борада аниқ факт вазифасини бажаради. Ана шундай замонавий технологиялар бугун шаҳар кўчаларида жорий қилинди. Натижа қандай? Йўл-транспорт ҳодисалари камайдими?

Республика Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи полковник Холматжон Сайдалиевнинг таъкидлашича, Тошкент шаҳрида жорий этилган “Йўл ҳаракатини бошқаришнинг компьютерлаштирилган тизими” томонидан қайд этилган қоидабузарликлар учун жаримага тортиш механизми ишга туширилган.

Ушбу тизим пойтахтимизнинг 115 та чорраҳасини ўз ичига олган бўлиб, икки турдаги қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этиб боради. Тизим томонидан ўтган давр мобайнида 225 мингдан ортиқ қоидабузарликлар қайд этилган. Тизимнинг жорий этилиши пойтахт кўчаларида қоидабузарликларнинг ҳамда қоидабузарликлар оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг камайишига ижобий таъсир кўрсатади. Тошкент шаҳрида 2017 йилда содир этилган йўл-транспорт ҳодисалар сонини 2016 йил билан солиштирганда ҳодисалар сони 7,5 фоизга, унда ҳалок бўлганлар сони 15,9 фоизга, тан жароҳати олганлар сони 8,7 фоизга камайган. Бу ҳақида Адлия вазирлиги маълум қилди.

Изоҳ билдириш