36384

Олимлар пластикни чиритадиган бактерия топишди

Технология 18 апрель 23:30 180

Япониялик олимлар пластик бутилкаларни бир неча кун ичида йўқ қиладиган фермент аниқлишди, деб хабар қилмоқда Engadget нашри. Янги бактерия айниқса ПЭТ бутилкаларни яхши қайта ишлайди.

2016 йилда Япониядаги чиқиндихоналардан бирида пластик чиқиндиларни 1000 баравар тезроқ чиритадиган бактерия топишган эди. Айни дамда олимлар унинг таркибини яхшилаб ўрганиб, унинг хусусиятларини кучайтиришга муваффақ бўлишди.

Британиянинг Портсмунд университети вакили Джон Макгихан айтишига қараганда айни дамда олимлар ушбу бактерияга пластикнинг бошқа турларини ҳам қайта ишлашни “ўргатишмоқда”.

Келажакда фермент барча турдаги пластик ва унинг ҳосилаларини қайта ишлаши мумкин бўлади. Бактерия ёрдмида қайта ишланган пласти янги пластик маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом-ашёга айланади. Бунинг эвазига атроф-муҳитга ташланаётган чиқиндилар ва нефт истеъмоли камаяди.

Олимлар ген-муҳандислиги ёрдамида ушбу бактерияни эрстремофилл бактериялар билан чатиштириб 70 градусдан юқори ҳароратга чидамли бактериялар турини яратишни режалаштиришган.

Бундай ҳароратда пластик бутилкалар эрий бошлайди ва уни қайта ишлаш 100 бараварга тезлашади.

Эслатиб ўтамиз, дунё океанига ҳар йили 8 миллион тонна пластик ташлаб юборилмоқда. Бунинг оқибатида денгиз мавжудотлари қурбон бўлиб, табиий муҳитга улкан зарар етказилмоқда. Шамол ва океандаги оқимлар туфайли энг улкан пластик ахлатхонаси Ҳаваи ороллари ва Калифорния орасида жамланган.

The Ocean Cleanup компанияси махсус ишлаб чиқарилган сузувчи тўсиқлар ёрдамида океанни чиқиндилардан тозалашни ният қилган. Улар айтишига қараганда бундай мослама ёрдамида 5 йил ичида окендаги чиқиндиларнинг 50%ини йиғиб олса бўлади.

Изоҳ билдириш