Дўконлар ишламаётгани ҳақида Telegram’даги @davletovuz канали биринчилардан бўлиб ёзди: «‘Малика’ савдо мажмуасида ҳужжатсиз электроника воситаларини олиб қўйишаяпти экан. Мажмуа бугун ёпиқ эмиш».

«Terabayt.uz» сайти техномарказдаги аксарият дўконлар фаолиятини тўхтатиб турганини тасдиқлади. Нашр у ерда Давлат солиқ қўмитаси ходимлари текширув ўтказаётганини маълум қилиб, бугун харидлар учун «Малика»га бормасликни тавсия этди.

Савдо мажмуаси нима учун ишламаётгани ҳақида ҳозирча бирор расмий хабар берилгани йўқ.