31300

“Нексия” автомашинасидаги газ баллони портлаб кетди (фото)

Технология 7 февраль 15:18 6 019

Бухорода техник назоратдан ўтказмасдан, ўзбошимчалик билан носоз газ ускунасидан фойдаланган киракашнинг автомашинаси портлаб кетди.
Бухоро шаҳрида яшовчи С.Ш исмли фуқаро “Нексия” русумли автомашинасида киракашлик билан шуғулланиб, автомашинани ўз вақтида техник кўрикдан ўтказмасдан, унга ўрнатилган газ баллон ускуналарини созлигини  текширмасдан ўзбошимчалик билан бошқариб юрганлиги натижасида автоуловидан ажралиб қолди.

Автомашинасига юқори босимли сиқилган газ тўлдириб уйига кирган вақтида техник кўрикдан ўтказилмаган газ баллон портлаши оқибатида “Нексия” русумли автомашина жиддий шикастланган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчининг қўшнисига тегишли бўлган “Спарк” автомашинаси ҳам шикастланган. Жабрланган ёки жароҳат олган фуқаролар йўқ.

Изоҳ билдириш