47170

Мобиль телефоннинг зарарини камайтириш усуллари

Технология 8 сентябрь 11:16 849

Мобиль телефоннинг зарарли таъсирини камайтириш учун қуйидаги тавсияларга риоя қилиш зарур:

1. Вақт билан ҳимояланинг. Имкони бўлса, бир кунда 3 дақиқадан кўп гаплашманг.

2. Масофа билан ҳимояланинг. Гаплашганда, телефоннинг товуш узатгич мосламаларидан фойдаланинг.

3. Телефон чақираётганда ва бошқа рақамни тераётганда уни бош соҳаси ва қулоққа тутмай туринг.

4. Автомашинада мобиль телефондан имкон даражасида фойдаланманг. Негаки, автомобилнинг металл
копламаси экран (тўсиқ) ролини ўйнайди, алоқа қийинлашади ва электромагнит тўлқин доираси ҳамда миқдори ошади.

5. Худди шундай металл гаражларда, темир-бетон қопламали уйларда ҳам шу ҳолат кузатилади, иложи бўлса ойна олдида ёки балконда гаплашинг.

6. Агар уйда, ишхонада одатдаги уй телефонлари бўлса, мобиль телефондан фойдаланманг.

7. Болалар ва ўсмирларга зарурат бўлмаса, телефонда гаплашишни ўргатманг.

8. Асаб тизими ва уйқуси бузилган кишилар иложи бўлса мобиль телефон ишлатмаганлари маъқул.

Юқорида келтирилган тавсияларга қатъий риоя қилинса, мобиль телефон ва ҳар қандай электромагнит тўлқинларни чиқарувчи электр асбоб-ускуналар сиз ва атрофдагилар саломатлигига салбий таъсир қилмайди.

Изоҳ билдириш