38450

“Milliy” мобил иловасида темирйўл чипталар учун тўлов функцияси жорий этилди

Технология 11 май 8:47 297

Ўзмиллийбанкнинг “Milliy” мобил иловаси фойдаланувчилари “УзЖД Билет” мобил иловасида темирйўл чиптаси учун тўловни ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда амалга ошириш имкониятига эга бўлдилар.

Тўловни амалга ошириш учун фойдаланувчи UzCard пластик картасининг рақами ва амал қилиш муддати ҳамда SMS-хабарнома ёқилган телефон рақамини «УзЖД Билет» мобил иловасига киритиши лозим. Шундан сўнг, “Milliy” мобил банкинг тизими томонидан фойдаланувчи телефон рақамига тўлов ўтказиш учун “махсус код” юборилади. Фойдаланувчи “махсус код”ни мобил иловага киритиб, тўловни тасдиқлайди ва чипта харид қилинади.

Шу билан бирга Ўзмиллийбанк мижозлари жисмоний шахслар ҳамда ихтиёрий тижорат банкининг UzCard пластик карточкалари фойдаланувчилари учун “Milliy” мобил иловаси орқали қуйидаги янги банк хизматларини таклиф қилади:

– исталган банкнинг сўм пластик карточкасидан Ўзмиллийбанкнинг “VISA” карточкасига конверсия (валюта айирбошлаш) амалиётларини ўтказиш;

– миллий валютада талаб қилиб олингунча, муддатли ва жамғарма омонатлари ҳисобрақамларини очиш ҳамда маблағлар кирим қилиш;

– масофадан туриб сўм пластик карточка ва ҳисобрақамлардаги маблағларни бошқариш.

Қўшимча маълумотларни (0-371) 148-00-10 телефон рақам орқали

ёки банкнинг www.nbu.uz веб-сайтидан олишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш