49525

МАК самолёти Истанбулда бузилиб қолди

Технология 28 ноябрь 10:40 339

27 ноябрь куни Истанбул шаҳрида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга қарашли Boeing 767 самолёти бузилиб қолди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар тарқатди.

Uzbekistan Airways’нинг Тошкент – Истанбул HY271 рейсини амал ошириши керак бўлган Boing 767 самолёти Истанбулда бузилиб қолди. Самолётни синчковлик билан текшириш давомида поғона вентилятори иккита курагига зарар етказилгани аниқланди, бунинг сабаби қушнинг двигателга кириб қолгани бўлган», – дейилади МАК хабарида.

Истанбул – Тошкент HY272 йўналишидаги рейс вақти самолётдаги носозлик бутунлай бартараф этилгунга қадар кечиктирилган. Ушбу рейс билан йўлга чиққан йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилган.  Самолётни таъмирлаш учун ускуна ва захира қисмлар Истанбулга Тошкентдан кечки рейс билан юборилган. Ускуналар етиб келгач, самолёт қисқа вақтда яна ишга туширилади.

Изоҳ билдириш