Таъкидланишича, бозорга олиб чиқилаётган янги маҳсулотлар жаҳон сифат стандартларига жавоб беради.
Jizzakh Petroleum қўшма корхонаси Тошкентда автомобилларга импорт бўйича олиб келинган ёқилғиларни сотувчи АЁҚШ тармоғини ишга туширади.
Дастлабки босқичда Аи-95 (1 литри учун 8500 сўм нарх билан) ва Аи-98 марказли бензин (1 литри учун 9000 сўм нарх билан) ҳамда дизел ёқилғи (литри 8500 сўм) савдога чиқарилиши кутилмоқда.
Бензинларни етказиб бериш ойда бир марта амалга оширилади.
Маълум қилинишича, 2018 йил 10 январдан бошлаб илк АЁҚШ пунктлари Тошкент шаҳри Яккасарой тумани жойлашган Қушбеги даҳаси, Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси, Аҳмад Дониш кўчаси, Олмазор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида иш бошлаши режалаштирилган.
Таъкидланишича, бозорга олиб чиқилаётган янги маҳсулотлар жаҳон сифат стандартларига жавоб беради.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» компанияси матбуот хизмати Jizzakh Petroleum ҚК ишга тушиши ҳақида маълум қилганди.