5797

Instagram’да суратларни мобил браузер орқали юклаш имкони пайдо бўлди

Технология 10 май 13:32 255

Instagram.com сайтининг мобил версиясида суратга олиш ва уларни юклаш имкони пайдо бўлди. Бироқ фойдаланувчилар ҳозирча фильтрлардан фойдаланиб, уларни кенгайтирилган таҳрирдан ўтказиш имконига эга эмаслар – фақат суратни айлантириш ва форматни танлаш мумкин. Видео фақат илова орқали юкланади.

Instagram мобил версиясининг ташқи кўриниши ўзгармаган: унда худди шундай лентани кузатиш, хабарларни ўқиш ва фойдаланувчилар профилини кўздан кечириш мумкин. Сайтда «Тарихлар» ва шахсий хабарлар бўлими йўқ.

TechCrunch’да таъкидланишича, компания 2017 йилнинг мартидан янгиланган веб-версияни тестдан ўтказмоқда. Унда «Қидирув ва қизиқ» (Explore) бўлими пайдо бўлди, бу бўлимда тавсия қилинган дўстлар постлари ва бошқа фойдаланувчиларнинг машҳур суратларини кўриш мумкин.

Изоҳ билдириш