4187

Instagram Android фойдаланувчилари учун «офлайн»-режимни ишга туширди

Технология 19 апрель 16:21 310

Android фойдаланувчилари Instagram тармоғининг кўплаб функцияларидан интернетга уланмай туриб фойдаланиши мумкин бўлади. TechCrunch шу ҳақида хабар берди.

Энди «офлайн» режимда «лайк» қўйиш, шарҳлар ёзиш ва ҳатто истаган одамни дўстларингиз сафидан чиқаришингиз мумкин. Илова барча хатти-ҳаракатларни эслаб қолади ва смартфон интернетга уланиши билан уларни амалга оширади.

Маълумотларга  кўра, кейинчалик бунга янада кўпроқ функциялар қўшилади, шунингдек iOS платформасидаги қурилмалар ҳам қўллаб-қувватлана бошланади.

Изоҳ билдириш