34078

Хушхабар: UMS яна бирданига иккита янги тариф чиқарди!

Технология 14 март 17:22 1 017

Universal Mobile Systems (UMS) компанияси 13март куни иккита янги тариф режасини жорий этгани ҳақида хабар берди. Компания сайтида уларнинг номлари «Асосий» ҳамда «Стандарт» (русча бўлимида – тегишлича «Базовый» ҳамда «Стандартный») тарзида кўрсатилган.

Янги «Асосий» тариф режаси фаол тарзда овозли мулоқот қилувчилар учун жуда қўл келади. Унда Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун 500 дақиқа, 200 SMS-хабар ҳамда 100 мегабайт ҳажмида интернет-трафик тақдим этилади. Ушбу тарифда абонент тўлови ойига 21000 сўмга тенг.

«Стандарт» тариф режаси бўлса абонентларга ҳам овозли мулоқот – қўнғироқлашиш, ҳам SMS-хабар ёзишиш, ҳам интернетдан фойдаланиш учун қулай лимитлар тақдим этади. Бу тариф режасида ойига 25000 сўм эвазига мижозлар Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун 500 дақиқа, 400 SMS-хабар ҳамда 400 мегабайт ҳажмидаги интернет-трафикка эга бўлишади.

Янги тариф режаларининг шартлари ва бошқалар бўйича батафсил маълумотни компания сайтидан олишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш