49961

Хонадонларда мажбурий тарзда газоанализаторлар ўрнатилади

Технология 14 декабрь 10:06 625

Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4060, 12.12.18 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга кўра:

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши қурашиш тизимига «Хавфсиз хонадон» концепцияси жорий этилади;

2022 йил 31 декабрга қадар республиканинг барча ҳудудларида марказлашган кузатувнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилади;

янги турар жойлар ИИБ органлари билан келишилган ҳолда мажбурий тарзда қўриқлаш-ёнғин ташвишгоҳлари ва газоанализаторлар билан жиҳозланади;

республика маҳаллаларининг хавфсизлик даражаси ҳар чоракда рейтинг асосида баҳоланади ҳамда ҳар йили «Энг хавфсиз маҳалла» республика танлови ўтказилади;

ИИВ Қўриқлаш бош бошқармаси таркибида асосий фаолият йўналиши қўриқлов техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўлган «Qo‘riqlash Servis» ДУК ташкил этилади.

2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг уй-жойлари ва хонадонларига фойдаланиш учун бериладиган қўриқлов техник воситаларини ўрнатиш ва бепул техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш ички ишлар органлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Изоҳ билдириш