41565

Хитойнинг йирик компанияларидан бири Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариши режалаштирилмоқда

Технология 11 июнь 13:56 342

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлигида Хитойнинг Changan Automobile Group компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш масаласи муҳокама қилинган. Унга кўра Changan Automobile Group Фарғона водийсида узоқ истиқболда маҳаллийлаштириш тамойили остида электромобиллар йиғиш цехини очиш режаси борлигини билдиришди.

Инновацион ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, лойиҳанинг биринчи босқичида йилига мингта йирик узатмали электромобиллар тайёрланади. Бунинг учун 15-20 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция йўналтириш назарда тутилаяпти.

Иккинчи босқичда республикадаги тегишли корхоналар қувватларини жалб этган ҳолда маҳсулотни маҳаллийлаштириш мақсад қилинган.

Changan Automobile Group Чин ўлкасидаги энг йирик тўртта автомобилсозлик компаниясидан бири ҳисобланади.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар