41059

Халқаро автокарвон Ўзбекистондаги йўллар ҳолатини ўрганади

Технология 5 июнь 8:10 208

6 августда Москвадан «Хавфсиз йўллар» халқаро автокарвони йўлга чиқади. Автомобиллар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан ўтади, деб хабар қилди Уфа маъмурияти ахборот хизматига таянган ҳолда «Зарафшон» нашри.

Автокарвон иштирокчилари Самарқанд, Андижон, Тошкент, Навоий ва Бухорода бўлишади.

«Автокарвонни ўтказишдан мақсад автомобиль йўлларининг ҳолатини ўрганиш, йўл ҳаракати муаммоларини аниқлаш ва уларга ечим топишдан иборат. Шунингдек, саёҳат давомида турли маданий тадбирлар ўтказиш режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Автокарвон биргина Россиянинг ўзида 2 255 км масофани босиб ўтади. Бунинг учун ҳайдовчилар 32 соат тинмай рулда бўлишлари керак.

Автокарвондаги мутахассислар кўчма замонавий йўл лабораторияси ёрдамида халқаро автомобиль йўлларининг мониторингини ўтказади, уларнинг текислиги, бардошлилиги ва бошқа муҳим кўрсаткичлар эътиборга олинади.

Изоҳ билдириш