49782

GM Uzbekistan Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади

Технология Бугун 11:14 1

GM Uzbekistan 31 декабрдан бошлаб Chevrolet Malibu автомобилларининг ҳозирги авлодини ишлаб чиқаришдан тўхтайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

«Моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегиясига мувофиқ Chevrolet Malibu автомобилларининг ҳозирги авлоди ишлаб чиқаришдан тўхтатилади. Ушбу моделдаги автомобилларни харид қилиш учун шартномалар тузиш 2018 йилнинг 31 декабрига қадар давом этади. GM Uzbekistan дилерлик корхоналари билан биргаликда харидорлар олдидаги мажбуриятлари бажарилишини тўлиқ таъминлайди ҳамда аввал шартнома тузган харидорларга автомобиль тўлиқ ҳажмда етказиб берилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ, Chevrolet Captiva автомобилини GM Uzbekistan АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш якунланиши хабар берилган эди.

Изоҳ билдириш