41124

GM Uzbekistan автомобиллари нархлари ошириладими?

Технология 5 июнь 12:19 1 254

Ўзбекистонда ички бозорда GM Uzbekistan компанияси томонидан ишлаб чиқарилган енгил автомашиналарнинг нархларини кўтариш режалаштирилмаяпти, деб хабар қилди Sputnik.

“Ўзавтосаноат” компания раҳбари Умиджон Салимовнинг сўзларига кўра, GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомашиналар нархи 8 ой давомида ўзгармаган.

“Биз ички бозорда нархларни кўтариш тарафдори эмасмиз. Автомашина – бу нозик маҳсулот. Унинг нархи кўтарилиши бутун иқтисодиётга кескин таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳозирча нарх кўтарилишини режалаштирмаяпмиз”, – деб изоҳ берди Салимов.

Бундан аввал GM Uzbekistan экспорт қилинадиган машиналар нахрлари ошириш кўриб чиқилаётганлиги ҳақида хабар берилганди.

«Ўзавтосаноат» раҳбари сўзларига кўра, ҳозирги вақтда компания хорижий бозорлар нархларини ўрганмоқда ва бу иш бир ойга яқин вақтни олиши мумкин

Изоҳ билдириш