47090

GM Uzbekistan 29 мингдан ортиқ автомобилни сотувга қўйди. Шундан…

Технология 7 сентябрь 11:35 1 949

«GM Uzbekistan» АЖ сентябрь ойида шартнома тузадиган харидорларга ноябрь ойида автомобиль олиш учун 29314 дона шартномалар мавжудлигини маълум қилади. Шундан – 3 523 дона «Дамас», 680 дона «Лабо», 108 дона «Матиз», 2 145 дона «Спарк», 7 889 дона «Нексия», 8 173 дона «Кобальт», 5 522 дона «Ласетти», 996 дона «Малибу», 278 дона «Каптива».

Ҳар бир мижоз «GM Uzbekistan» АЖ сайтидаги ушбу ҳавола орқали кунлик тузилган шартномалар рўйхатини текшириб бориши, шунингдек автосалонларда шартнома тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан моделлар ва дилерлик корхоналар кесимида танишиб бориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, сайтдаги барча маълумотлар кунлик тарзда янгиланиб борилади ва келаси куннинг соат 09:00 гача фаол саналади. Дилерлик корхоналарида мавжуд автомобиллар кун давомида шартнома тузилган автомобилларга қараб ўзгариб бориши мумкин.

Изоҳ билдириш