29135

GM Uzbekistan 2017 йилда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини қанчага оширган?

Технология 12 январь 16:01 1 957

2017 йилда GM Uzbekistan қўшма корхонасида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 2016 йилдагига нисбатан 58,1 фоизга ошди ва 135,471 минг донани ташкил этди, деб маълум қилди  давлат Статистика қўмитаси.

Ҳусусан, Nexia автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми 34,544 минг дона (+7,4%), Cobalt — 18,014 минг дона (+4,6 марта), Matiz — 13,002 минг дона (+ 4,4 марта), Spark — 22,36 минг дона (+26,1%), Gentra — 19,164 минг дона (+ 2 марта), Damas — 22,496 минг дона (+33,8%), Captiva — 4,54 минг дона (+2,1 марта), Malibu — 963 дона (+4,5 марта), Orlando – 388 дона (+15,5%)ни ташкил этди.

Маълумот учун: Ҳозирда GM Uzbekistan йилига 250 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, корхонада 9 русумдаги автомобиль ишлаб чиқарилади.

Изоҳ билдириш