47808

Facebook америка махсус хизматлари қуролига айланмоқда, деди Захарова

Технология 21 сентябрь 9:18 197

Facebook кўз ўнгимизда АҚШ махсус хизматларининг ахборот маконини Вашингтонга маъқул бўлмаган контентдан тозалаш бўйича махсус қуролга айланиб бормоқда, деб баёнот қилди РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

РИА Новости хабари асосида.

«(Марк) Цукербергнинг фарзанди …бизнинг кўз ўнгимизда ахборот маконини расмий Вашингтонга маъқул бўлмаган контентдан ахборот маконини тозалаш бўйича америка махсус хизматлари бошқарувида бўлган қуролга айланиб бормоқда», – деб айтди Захарова.

Мисол тариқасида Захарова Facebook ижтимоий тармоғи ва Атлантик кенгаш ўртасида жорий йилнинг май ойида «бутун дунё бўйича сайловларга ижобий таъсир кўрсатиш тўғрисида» тузилган битимни келтириб ўтди.

«Эй, йигитлар, бу нимаси? Ахир бу шунчаки манипуляция, бу ёлғон, улар «янги медиа»ларга ҳам, ахборотни тарқатиш эркинлигига ҳам ишонишади… Юз миллионлаб, балки кўпроқ одамлар ушбу ижтимоий муҳит иштирокчиларига айланишди, ва улар бу тармоққа ишонган бир вақтда улардан шу тариқа фойдаланишмоқда», – деб ўз норозилигини билдирди Захарова.

Захарованинг сўзларига кўра, эркин демократик сайловлар ва ахборот маконининг тозалиги учун курашувчилар бугунги кунда бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашиб, ҳақиқатдан йироқ бўлган ахборотларни тарқатиш билан шуғулланишмоқда.

«Бошқа мамлакатлар, хусусан Россия номига қилинаётган далилсиз айбловлар эса, ўзларининг мана шу турдаги ҳаракатлари учун ниқоб бўлиб хизмат қилади», – деди Захарова.

Аёл бу борада Фейсбук ижтимоий тармоқ, мутасадди халқаро тузилмалар ва ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилотлар реакциясини эшитишни жуда хоҳлашини қўшимча қилди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар