38922

Электрон рақамли имзо (эри) калитини бериш тартиби соддалаштирилди

Технология 16 май 12:38 290

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги маълум қилди.

Мазкур Регламент билан Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш учун тўловлари ва давлат хизматини кўрсатиш муддатлари қисқартирилди.

Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларининг ўқувчиларига электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари бепул берилади.

Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш давлат хизматининг муддати 3 иш соатидан 40 дақиқага қисқартирилди.

Бундан ташқари, мурожаат этувчилар Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш юзасидан туман (шаҳар) давлат хизмати марказларига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интреактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

Изоҳ билдириш