32241

“Coscom” мижоз ҳисобидан ортиқча ечилган пул маблағларини қайтарди

Технология 19 февраль 15:01 600

Жорий йилнинг январ ойида Наманган вилояти Поп туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.В. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспектсиясининг 1144 ишонч телефонига “Cосcом” МЧЖ томонидан кўрсатилган мобил алоқа хизмати учун ҳисобидан ортиқча маблағ олинганлиги юзасидан мурожаат қилди.

Мурожаатдаги масалалар Инспекциянинг Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси ва «Cосcом» МЧЖ ходимлари ҳамкорлигида ўрганиб чиқилди.

Натижада, мурожаат этувчи ҳисобидан ортиқча маблағ олинганлиги аниқланди ва “Cосcом” МЧЖ томонидан мазкур маблағ қайтариб берилди.

Келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида Инспекциянинг Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан «Cосcом» МЧЖга огоҳлантириш хати тақдим этилди.

Маълумот учун: «CОСCОМ» МЧЖ ХК 1996 йил апрел ойида ташкил этилган. Замонавий уяли алоқа тизимини ГСМ 900/1800 стандарти бўйича ривожлантириш, корхонанинг асосий фаолияти йўналашидир.

Изоҳ билдириш