47504

Бунақаси Ўзбекистонда ҳали бўлмаган! UMSдан ажойиб янгилик

Технология Бугун 10:52 1

Мана, барчамиз кутган кун ҳам келди! Қандай янгилик экан, деб сабр-тоқат билан кутганингиз учун раҳмат айтамиз ва янгилигимизни эълон қиламиз! Бунақаси Ўзбекистонда ҳали бўлмаган!

“Мутлақо чексиз!” акциясини ишга туширдик ва абонентларга 3 ой давомида Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун чексиз дақиқалар ҳамда ҳар ой 1000 МБ бепул тақдим этамиз!!! Энди мамлакатимизнинг хоҳлаган уяли алоқа операторлари тармоқларига ва шаҳар рақамларига хоҳлагача қўнғироқ қилишингиз мумкин! Хизматни ёқиш ва ундан фойдаланиш учун ҳеч қандай тўловлар мавжуд эмас!

Ушбу таклифдан фойдаланиш учун қийидаги тариф режаларидан бирига уланинг: «Optimal», «Optimal+», «Qulay», «Qulay+», «Premial», «Ideal», «Qulay Yillik», «Qulay Yillik+», «Premial Yillik», «Ideal Yillik», «Chilla» (faqat Farg‘ona shahrida), «Corporate 777», «Corporate Maxi», «Corporate Ultra», «Corporate». Хизмат автоматик тарзда ёқилади.

Бизни аввалдан ичончли оператор сифатида танлаган абонентларимизни ҳам унутганимиз йўқ. Улар чексиз суҳбатлашиш хизматини *165*1# USSD-буйруғи ёрдамида ёқишлари мумкин.

«ВИП», «ВИП Йиллик», «Cорпорате ВИП», «Cорпорате Перфеcт» тариф режаларининг абонентлари ҳам ушбу акцияда қатнашиб, 1000 МБ бонусга эга бўлишлари мумкин!

Шошилинг ва мазза қилиб суҳбатлашиш учун UMSабонентига айланинг!

Хизматни 2018-йилнинг 14-сентябридан 31-октябригача улаш мумкин, -дейилади компания хабарида.

Изоҳ билдириш