32386

Бухоронинг тарихий марказида бепул Wi-Fi дан фойдаланиш мумкин бўлади

Технология 21 февраль 8:39 324

Бухоронинг бутун тарихий қисми бепул Wi-Fi тармоғи билан қопланади, деб хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Бухоронинг туристик марказида инфратузилмани яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр сармоячилар ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси саъй-ҳаракатлари билан бу лойиҳани амалга ошириш ишларига старт берилди.

Интернет тармоғига уланиш сифат талабларига жавоб бериши ва фойдаланувчилар шахсининг мажбурий идентификацияси билан амалга оширилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2018 йил 3 февралидаги «Ўзбекистон Республикасининг туристик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, жамоатчилик жойларида интернетга бепул кириш зоналарини яратадиган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик субъектлари Wi-Fi тақдим этилувчи ҳудудда реклама баннерини бепул ўрнатиш имконига эга бўлишди.

Изоҳ билдириш