29296

Бугундан Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида аналог форматдаги теледастурлар эфири тўлиқ тўхтатилади

Технология 15 январь 17:02 1 127

2017 йилнинг 17 июл куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Рақамли телеэшиттиришларга ўтиш ва ер усти аналог телеэшиттиришларни тўхтатишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 502-сон қарори қабул қилинган. Қарорда Ўзбекистон Республикасида ер усти аналог телеэшиттиришларни босқичма-босқич тўхтатиш жадвали тасдиқланган бўлиб унга кўра, шу йилнинг 15 январидан бошлаб то 5 декабрига қадар бутун республика бўйлаб аналог форматдаги барча телеэшиттиришлар тўхтатилади.

“Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонасининг хабар беришича, қарорга асосан, жорий йилнинг 15 январидан Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларида аналог форматдаги теледастурлар эфири тўлиқ тўхтатилади.

Республиканинг қолган ҳудудларида қачондан аналог форматдаги теледастурлар эфири тўхтатилиши муддатлари билан қуйида танишиш мумкин:

Сирдарё вилоятида 15 апрелдан
Жиззах вилоятида 15 майдан
Самарқанд вилоятида 1 июндан
Бухоро вилоятида 15 июндан
Навоий вилоятида 15 июндан
Хоразм вилоятида 1 июлдан
Тошкент шаҳрида 15 июлдан
Қорақалпоғистон Республикасида 10 сентябрдан
Сурхондарё вилоятида 5 ноябрдан
Қашқадарё вилоятида 5 декабрдан.

Изоҳ билдириш