41233

Beeline`дан миллионлаб фойдаланувчилар учун ҳушхабар

Технология 6 июнь 12:07 3 843

Энг йирик алоқа оператори Beeline 1800 MHz частоталарида 325 янги таянч станцияларини ишга туширди. LTE 850 ва 2600 диапазонларида илгари ўрнатилган 361та 4G таянч станцияларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг умумий сони 686 тани ташкил этди.

Бунинг натижасида миллионлаб янги фойдаланувчилар тезкор мобил Интернетга кириш имкониятига эга бўлишди. Бундан ташқари, мобил терминаллар ишлаб чиқарувчиларининг энг машҳур «band»ларидан бири бўлган band3 учун ҳам LTE тармоғи очилди. Бундан ташқари, бир қатор қурилмалар учун band3 ва band5 оралиғидаги частоталарни агрегация қилиш функция мавжуд бўлди, бу эса тезлик кўрсаткичларида қўшимча афзалликлар беради.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг техник директори Евгений Ключев шундай деди: “Янги радиочастоталар режасига ўтиш ва «технологик бетарафлик»га эга бўлиш билан биз бир вақтнинг ўзида бир нечта частоталарда тармоқларни ривожлантирмоқдамиз ва бу мижозларга энг юқори сифатли хизмат кўрсатиш имкониятини беради. Юқори технологияли LTE тармоқларига инвестиция қиламиз, чунки Beeline абонентларининг трафик сарфлаш ҳажми доимий равишда ўсиб бормоқда. Бундан ташқари, 1800 MHz диапазонидаги тармоқ сигнали Beeline абонентлари ва бизнинг роуминг-ҳамкорларимизнинг абонентлари учун тақдим этилаётган 4G хизматининг сифатини яхшилаш учун тармоқнинг имкониятларини ошириш учун муҳим аҳамиятга эга”.

Олиб борилган ишлар натижасида, юқори тезликдаги интернет Ўзбекистоннинг барча вилоятларида яшовчи аҳолига тақдим этилди.

Изоҳ билдириш