32029

Beeline Ўзбекистоннинг халқ мобил оператори деб эътироф этилди

Технология 16 февраль 19:00 602

Мобил телефонлар ва алоқа ҳақидаги Mobinfo.uz нашрининг ўқувчилари 2017 йилнинг 1 августидан 2018 йил 1 февралгача сайт томонидан ўтказиладиган сўровда Beeline‘ни танладилар. Сўровномада 2959 киши иштирок этди.

Тадқиқот доирасида, сайтга ташриф буюрувчиларга «Ўзбекистондаги қайси уяли алоқа оператори энг оммабоп ва машҳур деб ҳисоблайсиз?» деган савол берилди. Натижада, 35% – респондентларнинг энг катта қисми Beeline учун овоз берган (1032 овоз). Овоз бериш жараёни ярим йил давомида ўтказилди ва ҳар бир фойдаланувчи бир марта овоз бериш имкониятига эга бўлди.

Mobinfo.uz — мамлакатда ва бутун дунёдаги уяли алоқа ривожланиши билан боғлиқ барча янгиликларни, уяли алоқа операторлари ва мобил алоқа ишлаб чиқарувчилари янгиликларини, уяли алоқа бозорини қамраб олувчи янгиликларга ихтисослаштирилган нашр. Сайт уяли алоқа ва унга тегишли бизнес бўйича маҳаллий ва халқаро экспертларнинг таҳлилий материалларини нашр этади.

Изоҳ билдириш