40798

Beeline Ўзбекистонда биринчи бўлиб LTE–роумингни ишга туширди

Технология 1 июнь 13:24 176

Энди Beeline‘нинг барча абонентлари роумингда тўртинчи авлод юқори тезликдаги мобил Интернетнинг барча афзалликларини ҳис қилиш имкониятига эга бўладилар. Ҳозирги кунда 4G тармоғи Россия ва Қозоғистонда Beeline уяли алоқа операторлари тармоғида мавжуд.

Чет эл сафарида юқори тезликдаги Интернетдан фойдаланиш учун қўшимча хизматларни улашнинг ҳожати йўқ. Фақатгина қурилма (смартфон ёки планшет) ва SIM-карта 4G режимини қўллаб-қувватлаши керак. SIM-картангизни 4G USIMга Beeline савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида алмаштиришингиз мумкин.

Компания LTE роумингни янада ривожлантириш ва 4G қамров ҳудудига кирувчи операторлар ва давлатлар сонини кўпайтиришни режалаштирмоқда. 4G тарификацияси мавжуд бўлган Интернет нархлари билан бир хил нархлар хақида маълумот

https://beeline.uz/tashkentskaya-obl/customers/mobile/roaming/roamingzone

Изоҳ билдириш