35819

Beeline «Учинчи авлод» дастурининг юбилейли мавсумини бошлади

Технология 11 апрель 15:06 153

Beeline «Учинчи авлод-2018» ташқи ўқув дастури ишга туширилгани ҳақида эълон қилади ва барча қизиқувчи талабалрни 20 апрел соат 14:30да «Ground Zero»да дастур намойиши учун таклиф этади.

Бу йил «Учинчи авлод» дастури доирасида амалиётчилар учун компаниянинг Тошкент, Шарқий ва Жанубий ҳудудий филиалларида амалиёт ўташ имконияти очилади: амалиёт дастурида Тошкент, Наманган ва Қарши шаҳарларидан талабалар иштирок этишлари мумкин.

2018 йилда дастурнинг Х-мавсумида 2009 йилдан шу кунга қадар иштирокчиларнинг энг кўп сони қабул қилинади: 27 киши компаниянинг қуйидаги бўлимларида амалиёт ўтайдилар:

– тижорат дирекцияси (оммавий бозорда савдолар дирекцияси, корпоратив савдони ривожлантириш дирекцияси, маркетинг дирекцияси);
– ахборот технологиялари дирекцияси;
– техник дирекцияси;
– администрасия дирекцияси;
– ООО «BeeLab»;
– digital-технологиялар дирекцияси;
– мижозларга хизмат кўрсатиш дирекцияси;
– юридик хизмати;
– савдо ва хизмат кўрсатиш бўлими (Наманган ш.);
– тармоқни ривожлантириш бўлими (Қарши ш.).

Сўров ва резюмелар яхши академик натижаларга эга бўлган III ва IV курс талабаларидан [email protected] электрон манзили бўйича қабул қилинади.

Амалиёт натижалари бўйича энг муваффақиятли талабаларга олийгоҳдаги ўқиш билан келиштирилган ҳолда индивидуал иш тартиби, келажакда эса – «Beeline»да доимий иш ўрни таклиф қилинади. «Учинчи авлод» доирасида амалиёт ўташ 2018 йилнинг июнь-август ойларига режалаштирилган.

Изоҳ билдириш